"Сахиев Абдувахоб 2018 йилдан буён Ўзбекистон давлат филармонияси Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унинг ўз ишига масъулият билан ёндошуви, меҳнатсеварлиги ва фаоллигидан доимо мамнун бўлганмиз. Бугун унга ушбу масъулиятли лавозимни ишониб топширяпмиз.
А.Сахиев янгича инновацион ғоялар, кенг дунёқараш ва катта шижоат билан санъат ва маданият ривожига салмоқли ҳисса қўша олишига умид билдирамиз ва унинг фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз," дейди маданият вазири Озодбек Назарбеков.