"Ўз навбатида, фуқароларимиздан мазкур ўқув машқларининг амалий жараёнларига оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қоламиз", дея таъкидланади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати эълонида.
Мазкур ўқув машқларини ташкил қилишдан мақсад – ФВДТ раҳбарлар таркиби куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид тайёргарлик даражасини ошириш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини оширишдан иборат.