Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда шубҳа остига олинган фуқаролар С.Қ. (муқаддам судланган) ва Х.А. тўхтатилиб кўздан кечирилганда С.Қ.дан 396 дона Х.А.дан 199 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар А.Н. (муқаддам судланган) ва Т.П. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.Х.га 20 дона “регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, улардан жами 34 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.