Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизматининг хабар бернишича, пойтахтда жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилиб метрополитен йўналишлари билан боғланади. 

Улардан илк автобус йўналиш ҳаракати жорий йилнинг июль ойидан  йўлга қўйилиб, Юнусобод туманининг жамоат транспорти етиб бормаган  Тикланиш, Ҳасанбой ва Ҳамкоробод  маҳаллалари орқали  Ҳолис, Нурмакон, Юқори Қорақамиш, Мойқўрғон, Ахмад Дониш кўчаларидан Юнусобод метросигача ҳаракатланади. 

Янги ташкил этиладиган  йўналишда  3 та автобуслар  ҳаракатланиб, уларнинг оралиқ интервали 12-13 дақиқани ташкил этади.