2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 8,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 мингтага ошди. Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуришда ўтган йилга нисбатан 116,9 фоизга (жами қурилишдаги улуши 52,0 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 126,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 7,2фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 125,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 44,4 фоиз) ўсишидир. Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган қурилиш корхоналари сони (бирликда) қуйидагича:
Бектемир тумани – 181 та;
Мирзо Улуғбек тумани – 1076 та;
Миробод тумани – 774 та;
Олмазор тумани – 706 та;
Сергели тумани – 458 та;
Учтепа тумани – 620 та;
Чилонзор тумани – 1085;
Юнусобод тумани – 1112 та;
Яккасаройбтумани – 863 та;
Янгиҳаёт тумани – 170 та;
Яшнобод тумани – 796та.