Қайд этилишича, 11 июль куни соат 22:29 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган 14 қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:54 да ўраб олинган ва 23:06 да ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.