Унга кўра, йўналишларни мувофиқлаштириш ишлари натижалари бўйича 2021 йил 1 августдан бошлаб:

  • 63, 105, 59, 32-сонли автобус йўналишларининг ҳаракатига ўзгартириш киритилади.
  • 7-сонли янги автобус йўналиши ташкил этилади.
  • 50, 86, 100, 124, 41-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади.

Жумладан, 32-сонли “Сергели 6-а даҳаси — Гулобод кўчаси” автобус йўналишининг “Эркин мавзеси”га ҳаракатланиши қисқартирилади ва ушбу йўналишнинг “Сергели 6-а мавзеси”дан ҳаракатланиши “Янги Чоштепа” мавзеси орқали ташкил этилади.

41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси — Янги Чоштепа мавзеси” автобус йўналишининг “Янги Чоштепа” мавзесидан “Чилонзор буюм бозори”гача бўлган оралиқдаги ҳаракати қисқартирилади. Эндиликда, 41-сонли йўналиш “Чилонзор 25-даҳаси — Чилонзор буюм бозори” оралиғида 5 та жадвал асосида ҳаракатланади. Маълумот учун, “Янги Чоштепа” мавзеси аҳолиси учун йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланишдаги узилишларни олдини олиш мақсадида 1 август кунидан ушбу мавзега 32 ва 86-сонли автобус йўналишлари ҳаракати йўлга қўйилади.

59-сонли “Сергели 12-даҳаси — Карвон бозори” автобус йўналишининг сўнгги бекати “Сергели 12-даҳаси” бекатидан “Дўстлик 2-мавзеси” автошоҳбекатига ўзгартирилади. Эндиликда, 59-сонли йўналиш “Дўстлик 2-мавзеси — Карвон бозори” оралиғида ҳаракатланади.