Абитуриентлар имтиҳонларни икки йўналиш — “Логистика” (SOL) ва “Компьютер инжиниринг” (SOCIE) бўйича топширишди.

Имтиҳонлар ZOOM дастури ёрдамида ўтказилди.

Абитуриентларнинг барчаси бир вақтда онлайн-имтиҳонга кирди ва уларга топшириқлар берилди. Математика фани бўйича 6 та саволни 30 дақиқа ичида ечиш топшириғи берилди.

Вақт тугаши билан абитуриентлар жавоб варақаларини кузатувчиларга ZOOM орқали кўрсатди ва имтиҳон варақасини расмга олиб, текширув комиссияга жўнатди.

Жавобларнинг иккита вариантлари кейинчалик солиштирилиб текширилади.

Имтиҳонга рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 86 фоизи иштирок этди.