"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар беришича, Чилонзор туманининг Тирсакобод 4-тор кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли 12 октябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар Чилонзор туманининг Гавҳар кўчасидаги хонадонларда, 4 та улгуржи ташкилотда ҳамда Яккасарой туманининг Гавҳар кўчасидаги 1 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, 4 та ҳар хил турдаги кичик ишлаб чиқариш корхонаси ва 1 та "Ўзгариш газ транс" автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси вақтинча таъминотсиз қолади.