Бугун молия бозорига бири-биридан жозибадор банк хизматлари кириб келмоқда. Мижозлар учун эса нафақат сифат ва мақбул шартлар, балки қулайлик ҳам жуда муҳим. Зеро, одамлар кичик бир банк амалиёти учун ҳам фалон километр йўл босиб, кўп вақт йўқотишни истамайди. Аксинча, ўз уй манзили ёки иш жойига яқинроқ молия муассасасини танлайди-қўяди.

Шу сабабли Халқ банки ўз маҳсулот ва хизматларини халққа янада яқинлаштириш, аҳоли орасига кенгроқ кириб бориш ҳаракатида. Жойларда ташкил этилаётган “Банк хизматлари марказлари” эса ушбу мақсадлар рўёбига хизмат қиляпти.

Бугун пойтахтимизнинг бир йўла беш манзилида ана шундай замонавий марказлар иш бошлади. Улардан 2 таси Миробод, 2 таси Шайхонтоҳур ва биттаси Яшнобод туманларида фойдаланишга топширилди.