Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган юк машинаси қардош қорақалпоқ дўстларимизга ўзига хос инсонпарварлик ёрдами сифатида Мўйноқ туманига юборилди. Жўнатма Тошкент вилояти Тошкент туманида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдирилган.

Автокарвонга 10 тоннадан ортиқ сабзавот маҳсулоти ортилган бўлиб, Мўйноқ тумани аҳолисига арзон нархларда сотилмоқда.

Шунингдек, мутасаддиларга Тошкент тумани ҳокимлиги томонидан юборилган сабзавот маҳсулотини ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатиш вазифаси топширилган.