Учрашув давомида шаҳарлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик жараёнида сайёҳлар сонини ҳар икки йўналишда бир миллиондан ортиқ кишига етказиш, шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорликни тарғибот тадбирлари, туризм ва маданият фестивалларини ташкил этиш, фольклор ва ҳаваскорлик жамоаларининг гастроллари, ўзаро таклифлар орқали туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини тегишли миллий туристик маршрутлар ва маҳсулотларни ўрганишга таклиф этиш, давлатларнинг туризм салоҳияти тарғиботи ва тақдимотини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот якунида Тошкент ва Москва шаҳарлари ўртасида самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратадиган туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.