Мазкур марказий кўчаларда йил якунига қадар, 1 159 та савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда ана шундай 223 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 554 та янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар ўрнатилади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.