Бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарларидан иборат гуруҳ Президентимиз ташаббуси билан тасвирга олинган “Илҳақ”бадиий фильми қаҳрамони Зулфия ая Зокирова истиқомат қилган уйга ташриф буюрди.

Меҳмонларни аянинг эвараси Фарҳод Муҳаммаджонов қарши олди. Унинг авлодлари билан дилдан суҳбатда вилоят ҳокими “Илҳақ” бадиий фильми Зулфия она тимсолида уруш давридаги минглаб оналарнинг аччиқ қисматини очиб берганини алоҳида эътироф этди.

Маҳалла ва жамоатчилдикнинг таклифига асосланиб, вилоят ҳокими Зулфия Зокирова яшаган бу кўча унинг номи билан қайта номланишини билдирди. Ая хонадони эса келгусида уй-музейга айлантирилиши юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги буюртмаси билан Зулфия Зокированинг ҳаёт йўли, оиласи, авлодлари ҳақида китоб чоп этилиши маълум қилинди.