Масалан, Туркистон маҳалласида яшовчи Ғиёс Жўрақулов тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлиги, аммо кредит олишда муаммоларга дуч келаётганини айтди. Мазкур мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, унга 15 миллион сўм кредит ажратиш юзасидан керакли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Гулрух Тошматованинг бемор фарзандини даволатиш учун 5 миллион сўм моддий ёрдам бериладиган бўлди.

Шерали Туробов кўп йилларидан буён оёқда юролмайдиган бўлиб қолган. У даволаниши учун маблағ масаласида қийналиб юрганини баён этди. Вилояти ҳокими мурожаатни шахсан тинглаб, фуқарога ёрдам сифатида 25 миллион сўм маблағ ажратилишини айтди.

Жаҳонгир Собиров IT соҳасига қизиқади. Бўш вақтида уйида мустақил шуғулланиши учун компьютери йўқ. У шу масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Жаҳонгир уйига хурсанд бўлиб қайтадиган бўлди. Энди унинг ҳам уйида шахсий компьютери бўлади.

Жараёнда шу каби кўплаб мурожаатларга имкон қадар ижобий ечим топилди.