Мазкур бизнес форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ҳам иштирок этиб, Бишкек шаҳрида фаолият юритаётган «Индастрил Корпорейшн» компанияси вакиллари билан музокаралар олиб бориб, 2 та янги, йирик лойиҳанинг ташкилий ишлари, ҳамкорлик истиқболлари юзасидан келишув имзолаган. Бу ҳақда вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, вилоят ҳудудида умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг йирик чорвачилик комплекси ва 1,5 миллион долларлик юқори даражадаги оловга чидамли ғишт маҳсулотлари ҳамда қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб борилиб, ҳар иккала давлат мутахассислари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилади.