Бу ерда IT йўналишида «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» рўйхатида турувчи оилаларнинг фарзандлари компьютер технологиялари, дастурлаш ва флеренсилик бўйича билим олиш имконига эгадирлар. Шунингдек, хорижий тиллар, турли касб-ҳунар бўйича ўқув курслари ташкил этилган.

Ҳозирда мазкур масканда 12 нафар ёшнинг доимий бандлиги таъминланди.

Марказ ичидаги замонавий кутубхонада бадиий адабиётимизга оид турли китоблар, машҳур адиблар асарлари, илмий-оммабоп адабиётларни топишингиз мумкин.

Бундан ташқари, барча шароитларга эга конференциялар залида вилоят ёшлари қизғин дебат, музокаралар ташкил этишлари мумкин, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.