Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бўлимига бугун, 20 июнь куни соат 07:15 да хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.

Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.

Қизнинг умумий аҳволи яхши.