Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олиш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, транспорт воситаларининг техник тайёргарлигини яхшилаш ва ушбу масалаларга кенг жамоатчиликнинг, турли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг эътиборини қаратиш мазкур ойликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Тадбир давомида махсус гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан қоидабузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида махсус рейдлар ўтказилади. Аниқланган қоидабузарликлар меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, уларни қайта содир этилмаслик чоралари кўрилади.
Ойлик доирасида бу ишларга кенг жамоатчиликни жалб этиш орқали таъсир чораларини кучайтириш режалаштирилган. Шундай экан, ҳар бир ҳаракат иштирокчиси ўзининг ва ўзгаларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини унутмаслиги лозим, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.