Аммо ушбу дастур доирасидаги маблағларни нотўғри сарфлаш ва талон-торож қилиш ҳолатлари учраб турибди.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, АТБ “Ҳамкорбанк” ва АТБ “Халқ банки” мансабдор шахслари дастур доирасида ажратилган 1,6 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлари аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур йўналишларда имтиёзли кредитларнинг ажратилиши, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида ўтказилган ўрганишларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан кескин чоралар кўриб келинмоқда.