Воқеа Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Лого билим» таълим марказида содир бўлгани маълум қилинди. Педагог 2019 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б.ни урган ҳолда машғулот олиб борган.
Ҳолат юзасидан боланинг онаси болалар омбудсманига мурожаат қилган ва омбудсман томонидан назоратга олинган. Туман ИИБ терговга қадар текширув ишлари бошлаган.
«Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогика зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда», — дейилади хабарда.