Уларнинг 287 минг гектари асосий, 86 минг гектари такрорий экин сифатида, 5,5 минг гектари боғ ва ток қатор орасига ҳамда 33 минг гектари лалми майдонларга жойлаштирилди.
Шунингдек, вилоятда ғалладан бўшаган майдонларнинг 86,8 минг гектарида, шундан 8,3 минг гектарида сабзавот, 7,7 минг гектарида картошка, 44,4 минг гектарида дуккакли, 23,9 минг гектарида озуқабоп экинлар етиштирилди. Полиз экинлари 336 гектарни ташкил этди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу майдонлардан жами 1 млн 64 минг тонна маҳсулот йиғиштириб олинган.
Такрорий майдонлардан олинадиган ҳосилнинг 156,5 минг тоннаси вилоят аҳолиси истеъмолига, 31 минг тоннаси қиш-баҳор ойлари учун жамғаришга ҳамда вилоят истеъмолидан ортиқча қисми ҳисобидан 217,1 минг тоннаси Тошкент шаҳри ярмаркаларига ва 159,6 минг тоннаси экспортга йўналтирилмоқда.