Унда жамиятда хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йуналишида, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 500 зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилганлигини эътироф этиш билан бирга, атрофимизда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларга уларга берилаётган ҳимоя ордерлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Тадбирдан сўз олган, вилоят ИИББ ХПБ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ш.Содиқова шу бугунги кунга қадар, вилоятдаги 1018 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди. Энг кўп ҳимоя ордери Оққўрғон тумани (95 нафар) ҳисобига тўғри келишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, анжуман давомида ОАВ вакиллари аёлларниинг муаммоларини ҳал этишда соғлиқни сақлаш, таълим тизимида олиб борилаётган ишлар жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни қуллаб-қувватлашда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор тўғрисида мутахассислар билан ўзаро фикр алмашди.
Марғуба Султонова,
Тошкент вилояти Ахборот хизмати бош мутахассиси