Қайд этилишича, шу йилнинг 9 январь куни Тошкент вилояти ИИББ Карантин тадбирларини ташкил этиш бўлинмаси ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан, аҳолини хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш йўналишида назорат тадбирлари ўтказилган.

Оққўрғон туманида эшак суякларини сувга ташлаб кетилаётган ҳолатдан бошланган тадбир, Оҳангарон туманида давом эттирилиб, 3 нафар шахс гумонланувчи сифатида ушлангани ва терговга қадар суриштирув олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Суриштирувлар Нурафшон шаҳрида ҳам давом эттирилган ва тадбир давомида эшак ҳайвони терилари ва гўшт маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинган.

Текширувлар якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.