– Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлари эмланади, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси раҳбари А.Сатибалдиев. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, вилоятда 169 мингдан ортиқ 65 ёшдан катта фуқаролар, 47 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари, 50 минг 332 нафар мактаб ўқитувчилари, 16 минг 923 нафар МТТ тарбияланувчилари – жами 728 минг 689 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган. 

Эмлаш жараёнини самарали ўтказиш учун, вилоятда  348 та эмлаш пунктлари ва 60 та ҳаракатдаги тиббий бригада шай ҳолатга келтирилган.

Марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлардаги эмлаш пунктларига 53 та автотранспорт воситалари бириктирилган. Вилоят бўйича 331 та врач, 623 нафар вакцинаторлар ва уларнинг дублёрлари, 597 нафар регистраторлар жалб қилинган.

Эмлашдан сўнг ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда шошилинч ёрдам кўрсатадиган шифохоналар ва реаниматолог врачлар белгилаш тўғрисидаги пунктларига 108 нафар реаниматологлар бириктирилди. 

Эслатиб ўтамиз, эмланиш жараёнларидан аввал, фуқаролар терапевт шифокори назоратидан ўтишлари зарур!