«Uzbekistan.travel» порталининг ёзишича, «Offroad MIX Challenge» пойгаси «Offroad Travel Club» компаниясининг муаллифлик лойиҳаси ҳисобланади.
Пойга махсус тайёрланган, сигнал тасмаси билан белгиланган ва бир неча бўлимларни ўз ичига олган ёпиқ трассада ўтказилади.
Ўз навбатида, иштирокчилар «Light» ва «Ekstremal» тоифаларига бўлинади. «Light» тоифасида 4х4 ғилдираклар жойлашувига эга бўлган ҳар қандай автомобиллар автомобиллар иштирок этиши мумкин. «Ekstremal» тоифасида рамалик автомобиллар ва ғилдирак ўлчами 29 дюймдан ортиқ бўлган, «махсус тайёрланган» рамкаси бўлмаган автомобиллар иштирок этади.
Мусобақа иштирокчилари энг қисқа вақт ичида 2 айланани босиб ўтишлари ва йўналиш чизиғидан ташқаридаги махсус ҳудудларда жойлашган «нуқталарни» забт этишлари лозим бўлади.
Машрут табиий рельеф бўйлаб ўтади ва хавфли бурилишлар, тепалик ва нишабликлар, қарама-қарши қияликлар ва бошқа табиий тўсиқларни ўз ичига олади.