Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилотининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган 8 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақида ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қўлга олинганлар 22-25 ёшлардаги шахслар бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, келгусида Сурия давлатига чиқиб “Катибатул тавхид вал Жиҳод” террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режа қилганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.