Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Нематзода ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директор ўринбосари А.Собирхонов Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф мобайнида Олмалиқ шаҳридаги иқтидорли ёшлар томонидан тақдим этилган лойиҳалар билан танишиб чиқилди ҳамда тақдим этилган лойиҳаларга акцелерация жараёни бошланди
Энг яхши деб топилган лойиҳалар 10 декабрь куни финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга!