Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 22 сентябрь соат 18:00 дан 19:00 гача велосайр акцияси бўлиб ўтади.
"Нурафшон шаҳрининг Бобур ва Тошкент йўли кўчалари туташган қисмидан Тошкент-Бекобод автомагистрал йўлининг кесишган ҳудудигача бўлган 4 км масофада қатнашишлари учун барчани бугунги тадбирга таклиф этамиз.
Шунингдек, ушбу акция Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида ҳам ўтказилишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.