Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан мунтазам ўтказиб борилган рейд тадбирлари давомида 2022 йил январь-март ойларида истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
Шундан аҳоли истеъмолчилари бўйича 17 минг 550 м3, улгуржи истеъмолчилар бўйича 10 минг кубдан ортиқ газ ноқонуний ва қоида бузарлик натижасида ишлатилиб, етказилган зарар миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ўрганишлар давомида вилоятдаги 700 дан ортиқ хонадонда “ақлли” газ ҳисоблагични ўзбошимчалик билан олиб қўйиб, тамғаларнинг бузилиш ҳолати аниқланди.
Бундай вазиятларда ҳар бир қонун бузган истеъмолчига ўтган давр учун меъёр асосида қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Ҳурматли истеъмолчилар, табиий газдан фойдаланишда қоидаларни бузмаслик, ҳисоблаш ускуналаридан тўғри фойдаланиш, ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларини ишлатмасликни сўраб қоламиз. Зеро, бу билан сиз ўзингиз ва бошқаларнинг хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.