Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар беришича, ЙПХ инспектори томонидан ушбу автоуловни кўздан кечириш жараёнида автомобилнинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида келаётган 1982 йилда туғилган фуқаро ўз хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотади.

Шундан сўнг, икки холис иштирокида ушбу шахсга тегишли бўлган эркаклар сумкаси кўздан кечирилганда, сумкада оқ полителин пакетда қора рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда борлиги аниқланди.

Ушбу сумка эгаси Д.А. икки холис иштирокида ушбу модда 2,7 грамм оғирликдаги қора дори эканини тан олди. Шундан сўнг, бу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро ва ашёвий далиллар ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида Оҳангарон тумани ички ишлар бўлимига топширилган.