Тошкент халқаро биенналега мезбонлик қилади!

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2021 й. 01-31/ 1-2048-сон (106) Баёнига кўра, шу йилнинг 8-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Замонавий амалий санъат:декор ва услуб” номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. 

Миллий амалий санъатимизнинг гўзал ва бетакрор намуналарини дунёга кенг намойиш қилиш, салоҳиятли ижодкорларни кашф этиш, шу билан бирга хорижий мамлакатларнинг амалий санъатидан ҳам баҳраманд бўлиш, халқлар ўртасида ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи мазкур Биеннале юртимиз маданий ва маънавий ҳаётида йирик воқеадир.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири