“Миллар“ дастурининг хабар беришича, фирибгарлар фуқароларни алдаб, 200 доллар эвазига уларнинг номига машина расмийлаштириб олган.

Маълумотларга кўра, судланувчилар чет элдан машина олиб сотиш масаласида МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиб, банкдан жабрланувчилар номига машина олдириб, 203 нафар фуқарога турли миқдорда пул бериб келишган. Умумий зарар эса 62 млрд сўм деб ҳисобланмоқда.

Ҳар ой пенсиямни ечиб олади, 200 доллар учун имзо қўйгандим, — дейди жабрланувчилардан бири.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.