Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси "Comfort Elit" дўкони қаршисида соат тунги 01:20 ларда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 2001 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги “Ford Mustang” русумли транспорт воситаси, 2003 йилда туғилган Х.Т. бошқарувидаги “Tracker-2” русумли транспорт воситаси, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “Onix” русумли автомашиналари ўзаро тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида, “Tracker-2” русумли транспорт воситаси йўловчиси 2008-туғилган М.Э. ҳамда ҳайдовчиси тан жароҳат олганлиги сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.