Тақдимот давомида йиғилган меҳмонларга компания томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот, шунингдек, парвоз қиладиган янги йўналишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари, Ўзбекистоннинг сайёҳлик операторлари, шунингдек, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Биринчи миллий сайёҳлик оператори “Asialuxe Travel” – 2018 йил ноябрь ойида ташкил этилган ва эндиликда жадал ривожланаётган компания. Тақдимотда компания фаолиятига доир ролик намойиш этилди. Компаниянинг ўзига хос хусусияти B2B ва B2B форматида авиачипталарни / тур пакетларини бронь қилиш учун ноёб дастурий таъминотга эга эканлигидадир.

Шунингдек, компания COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон фуқаролари учун Истанбулга эвакуация рейсларини амалга оширди. «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати сайёҳлик фаолиятини, яъни ички ва чиқиш туризмини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

– Миллий сайёҳлик операторининг мақсади мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун саёҳат қилиш имкониятларини яратишдир. Бундан ташқари, биз саёҳатни иложи борича қулай ва мароқли бўлишидан манфаатдормиз», – деди “Asialuxe Travel” директори Сирожиддин Тошмуҳаммедов ўз нутқида. Шунингдек, тақдимот давомида 2021 йилга мўлжалланган режалар билан ҳам таништирилди.