Қайд этилишича. йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 3-15 август кунларидан бошлаб, босқичма-босқич 11 та автобус йўналишларида янги турдаги ҳаракат таркиблари фаолияти йўлга қўйилади.
Қуйидаги йўналишларда янги турдаги автобус ҳаракатлари йўлга қўйилади:
12-сонли автобус йўналишига 14 дона «Yutong CNG» русумли;
74-сонли автобус йўналишига 7 дона «Yutong CNG» русумли;
88-сонли автобус йўналишига 13 дона «King Long» русумли;
120-сонли автобус йўналишига 11 дона «Mercedes-Benz» русумли;
91-сонли автобус йўналишига 13 дона «Yutong» русумли электобус;
97-сонли автобус йўналишига 8 дона «Yutong» русумли электобус;
118-сонли автобус йўналишига 14 дона «Yutong CNG» русумли;
42-сонли автобус йўналишига 10 дона «MAN» русумли.
54-сонли автобус йўналишига 9 дона «MAN» русумли.
66-сонли автобус йўналишига 8 дона «MAN» русумли.
174-сонли автобус йўналишига 9 дона «Mercedes-Benz» русумли.