Қайд этилишича. йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 3-15 август  кунларидан бошлаб, босқичма-босқич 11 та автобус йўналишларида янги турдаги ҳаракат таркиблари фаолияти йўлга қўйилади. 

Қуйидаги йўналишларда янги турдаги автобус ҳаракатлари йўлга қўйилади:

12-сонли автобус йўналишига 14 дона «Yutong CNG» русумли;

74-сонли автобус йўналишига 7 дона «Yutong CNG» русумли;

88-сонли автобус йўналишига 13 дона «King Long» русумли;

120-сонли автобус йўналишига 11 дона «Mercedes-Benz» русумли;

91-сонли автобус йўналишига 13 дона «Yutong» русумли электобус;

97-сонли автобус йўналишига 8 дона «Yutong» русумли электобус;

118-сонли автобус йўналишига 14 дона «Yutong CNG» русумли;

42-сонли автобус йўналишига 10 дона «MAN» русумли.

54-сонли автобус йўналишига 9 дона «MAN» русумли.

66-сонли автобус йўналишига 8 дона «MAN» русумли.

174-сонли автобус йўналишига 9 дона «Mercedes-Benz» русумли.