Нашрда озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияларига бағишланган «Uz Food 2023» халқаро кўргазмаси тадбирлари 28-30 март кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон кўргазма маркази» мажмуасида бўлиб ўтиши хабар қилинган.

«Iteca Exhibitions» халқаро кўргазмалар компанияси ушбу халқаро тадбир муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди, - дейилади материалда. -Ташкилотчиларга кўра, кўргазмада тадбирларида 28 давлатдан  280дан ортиқ компаниялар  ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

«Alharir.info» веб-сайтининг ёзишича, «Uz Food 2023» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Литва ва Малайзия компаниялари йирик  стендлар билан қатнашишни режалаштирган.