Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида ҳайдовчи 1965 йилда туғилган О.С. “ГАЗ-32221” русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда 1993 йилда туғилган Д.Т.ни уриб юборган. Сўнгра руль бошқарувини йўқотиб, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган З.З. бошқарувидаги “BYD” русумли автомашинасига тўқнашган. Тўқнашув зарбидан сўнг “BYD” автомашинаси, ҳайдовчи 1954 йилда туғилган Р.Т. бошқарувидаги Матиз “Matiz” русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Маълумотларга кўра, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.