Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ташаббус орқали бозордаги нархлар барқарорлиги ва маҳсулотларни тўғридан-тўғри етказиб беришни самарали йўлга қўйиш имконияти яратилади.
Мулоқотда аҳолини ҳамёнбоп ва сифатли гўшт билан таъминлаш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда харидорлар учун қулай бозор муҳитини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар гўшт етказиб бериш занжири, логистика, божхона ва солиққа тортиш тартиблари, ветеринария назорати билан боғлиқ бир қатор муаммоларни кўтариб чиқди. Уларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди, қолганлари эса тегишли идоралар томонидан назоратга олинди.
Шаҳар ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари бу таклифни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси, прокуратура ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этиб, тадбиркорлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги озиқ-овқат хавфсизлигини устувор йўналиш сифатида белгилаб, аҳолини гўшт ва бошқа муҳим маҳсулотлар билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш ишлари давом эттирилишини таъкидлади.