Форум Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ташкил этилди. Очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, IDC вице-президенти Aндрей Бэклемишев ва бир қатор тажрибали экспертлар қатнашди.
Форум давлат ва жамият ўртасида қандай мулоқот ўрнатиш, IDCнинг сўнгги тадқиқотлари ва етакчи халқаро IT сотувчилар қарашлари билан яхши танишиш, бундан ташқари, ўзаро тажриба алмашишда ноёб платформадир.
Форум давомида IDC таҳлилчилари ноаниқлик даврида келажак корхонасини қандай қуриш ҳақидаги тажрибалари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, технологик стратегиялар, инфратузилма, киберхавфсизлик ва IT мутахассисларнинг етишмаслиги масалалари ҳам кўриб чиқилиб, биргаликда муҳокама қилинди.