Бу ҳақда Учтепа туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Учтепа туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам, Учтепа тумани 24 квартал 8 уй қаршисидаги йирик дарахт 3 та енгил машина устига қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида машиналарга ва ҳудуддаги болалар майдончасига зарар етган. Қулаб тушган жой ҳудуд ободонлаштириш ходимлари томонидан тартибга келтирилди.