Маълум қилинишича, Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқланган.

Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.

Ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

"Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз",  дейилади хабарда.