Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Тезкор қидирув ҳаракатлари давом эттирилиб, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази” давлат муассасаси мутахассислари иштирокида тадбиркорнинг Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иккита омборхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, омборларда умумий қиймати қарийб 2 млрд сўмни ташкил этувчи, 216 турдаги 1414 қути яроқлилик муддати ўтган ҳамда хориждан ноқонуний йўллар билан олиб келинган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган 28 турдаги 322 қути контрафакт маҳсулотлар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда олиб қўйилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сифатсиз ва муддати ўтган тиббий реагентлардан фойдаланиш лаборатория текширувларида хатоликларга, беморларга нотўғри ташхис қўйилишига ва натижада нотўғри даволаш муолажалари туфайли оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳозирда мазкур тиббий воситалар юзасидан тегишли экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.