Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 20 январь куни Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасидаги МДИС институти автотураргоҳида ҳаракатсиз турган “Nexia” русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.