Маълум қилинишича, 13 март куни соат 11:08 да Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган, янги қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин юзага келаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёнган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролар ва тадбиркорларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.