Қайд этилишича, эндиликда Буюк Британиянинг «AVDO Consulting LTD» консалтинг компанияси пойтахт ҳокимлиги масъуллари билан биргаликда шаҳримизнинг хизмат кўрсатиш соҳасини атрофлича ўрганади ва истиқболли йўналишлар борасида хулоса тайёрлайди. Компания хулосалари Тошкентда хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун тавсия бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда «AVDO Consulting LTD» консалтинг компанияси директори Дмитрий Авдосев ҳамда ушбу компаниянинг Марказий Осиёдаги вакили Зуҳра Абдураҳмонова Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича олдиндан тайёрлаган тақдимотларини намойиш этдилар ва бу тақдимот пойтахтимизда олиб бориладиган ўрганишдан кейин яна тўлдирилади.

Йиғилишда Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Джураев, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлимининг масъуллари иштирок этдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.