Бугун, 13 октябрь куни соат 15:28 да Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 3-даҳа «Акбаробод» МФЙ ҳудудида, янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:36 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:03 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида янги қурилаётган бинонинг том қисми ёниб зарарлангани аниқланди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.