Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда шахс бошқарувидаги “Hyundai” русумли транспорт воситаси туман ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилиганида, унда хорижда ишлаб чиқарилган, транспорт воситаси юкхонасида республикамизга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган қиймати 225 млн. сўмлик, 15 000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йил мобайнида пойтахт божхоначилари томонидан қиймати 314,8 млн. сўмлик 19 990 қути тамаки воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.