Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 19 август куни соат 14:30 ларда Янгиҳаёт тумани КХАЙ кўчасида ҳайдовчи 1977 йилда туғилган Д.Ш. "HOWO" русумли тиркамали юк машинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.